Қўшни давлат театрларида «Қамажай», «Маусимжан», «Қаз-қатар» ва бошқа рақслар тез-тез ижро этилади.
Виктор Глуховчиев, «Русь» рақс ансамбли раҳбари:
– Қозоқ рақсида асл маданият мавжуд, деб бемалол айта оламан. У билан ҳар бир одам шуғулланиши мумкин. Рус рақсларида қандайдир фильтр мавжуд, кимларнидир четлатиш зарур бўлса, қозоқ рақсида эса руҳият жуда муҳим. Ҳар бир бола, ҳар бир қиз у билан шуғуллана олади. Халқ маънавияти ундан кенг ўрин олган, дейиш мумкин. Шунинг учун қозоқ рақсида бениҳоя нозик композициялар, чизгилар мавжуд.
Омск қозоқлари ҳам Россияда миллий рақс санъатини оммалаштиришга хизмат қиляпти. Минтақада 25 та анъанавий ансамбль ишлаб турибди. Шулардан бири бўлган «Турон» жамоаси беш йилдан буён фаолият юритяпти. Унда аввалига бир неча иштирокчи бўлган, ҳозир эса ансамбль таркибида 100 дан зиёд санъаткор бор.
Салтанат Мусабекова, «Турон» рақс ансамбли раҳбари:
- Шаҳарнинг барча майдончаларида чиқиш қиламиз. Турли танловларга борамиз, Қозоғистонда, Россиянинг турли қисмларида бўлдик. Жамоада 100 нафар аъзо мавжуд, битта болалар ва 7 та қизлар гуруҳи бор.
Ҳозир Россиянинг Омск шаҳрида 70 минг нафарга яқин этник қозоқ мавжуд. Улар миллий анъаналарни сақлаб келмоқда, санъатга алоҳида эътибор беради. Минтақада «1000 та анъанавий қозоқ қўшиғи» танлови мунтазам ўтказиб борилади. Бу ерда машҳур халқ бастакорлари асарлари ҳам ижро этилади. Яқин келажакда Омскда қозоқ театри очилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси