Қадимги қозоқ анъаналари – ёзги лагерда

Қадимги қозоқ анъаналари – ёзги лагерда

Алматида мактаблар қошида этноуслубдаги ёзги лагерлар ишга туширилди. Бошланғич синф ўқувчилари уларда биринчи марта дам олиши эмас. Болалар учун махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, қозоқ халқининг кўҳна турмуш тарзига, анъана ва маданиятига дахлдор бўлиш имконини беради. Болаларга миллий либослар тикиш, нақшларни қирқиб олиш, кашта тикиш, ҳамма севадиган миллий таомларни тайёрлаш ўргатилади. Бундан ташқари, ўқувчилар бу ерда дўмбира чалишни ҳам ўрганиши мумкин. Ошиқ отиш каби спорт ўйинлари ҳам эсдан чиқарилмаган.

Сандуғаш Салмекеева, Алматида яшайди:

- Мазкур ҳар йили бўладиган лагерь биз – ота-оналарни, айниқса, қувонтиради. Чунки, биринчидан, болалар бир йўла ҳам зарарли, ҳам фойдали гаджетлардан дам олади. Иккинчидан, миллий анъаналаримизга яқинлашади, тарихни яхшироқ ўрганади. Бу катта ёрдам, бундан миннатдормиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси