Илмий тадқиқотлар ва ишланмалар – диққат марказида. Статистика гувоҳлик беришича, жорий йилда Қозоғистонда бу соҳада кўрсатилаётган хизматлар ҳажми икки марта ошди ва бу
кўрсаткич биринчи чоракда 24 миллиард тенгега етди.
Финпром.кз портали берган
маълумотга кўра,
табиий ва техник фанлар 18
миллиард тенгедан зиёд даромад келтирган. Уларда ўсиш уч ойда 70 фоизга етган.
Шу жумладан, геологияда кўрсатилган илмий-тадқиқот, усуллар ва тажриба-конструкторлик хизматлари 5
миллиард 300 миллион тенге келтирган. Биотехнология
соҳасидаги илмий тадқиқот ва тажрибалар натижаси сифатида яна салкам 2 миллиард тенге даромад олинган. Ижтимоий ва гуманитар фанлардаги даромад ҳам икки марта кўпайди ва 6 миллиард тенгени ташкил қилди. Илмий изланишларнинг кўп қисми йирик мегаполисларда амалга оширилган. Аналитиклар берган
маълумотга кўра,
сектордаги хизматларнинг учдан икки қисми Алмати ва Астана шаҳарларига тўғри келади. Уларда,
тегишлича, 10 миллиард ва 6 ярим миллиард тенге даромад
олинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси