2021 йил «НҲТ академияси» учун муҳим санага айланади

2021 йил «НҲТ академияси» учун муҳим санага айланади

Жорий йилда Қозоғистоннинг салкам 800 нодавлат ташкилоти кенг қамровли «НҲТ академияси» лойиҳаси орқали таълим олади. Шу жумладан, қозоқ тилида мулоқот қилувчи бирлашмалар учун тренинглар ташкил қилишга катта эътибор берилади. «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаннинг аҳамияти» онлайн-конференциясида шу ҳақда гапирилди. Таъкидлаш жоизки, лойиҳа пилот тартибида 2020 йилда иш бошлаганди. Ташкилий гуруҳ вакиллари фикрича, келажакда у катта натижаларга олиб келади.

Лима Диас, Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази:

- Жорий йилда фуқаролик сектори таълимий хизматларга қанчалик муҳтожлиги юзасидан тадқиқотлар иш бошлади. Ана шу изланишлар натижасида таълимий курслар ишлаб чиқилади. Таълим дастури методологияси кейинчалик НҲТ академияси ишида асос вазифасини бажаради. Таъкидлаш жоизки, таълимнинг онлайн-форматда ўтиши сабабли НҲТ академияси кўпроқ, шу жумладан мамлакатнинг турли минтақаларидаги жамоат ташкилотларини қамраб олади.

Лима Диас кўрсатиб ўтгани каби, тадбир фуқаролик секторининг жорий ҳолатини баҳолаш ҳамда НҲТ менеджерлари ва хизматчилари салоҳиятини, билим даражасини ошириш имкониятини беради. Узлуксиз таълим бериш йўлларини такомиллаштириш учун йўл очади. Нур-Султонда ташкил қилинган мазкур тадбир Илмий ходимлар кунига бағишланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси