Таъкидлаш лозимки, мамлакатда 16 квартирагача бўлган уйлар умумий сони 10 мингдан камроқ. Депутатлар фикрича, бундай уйлар учун бошқа турдаги бошқарув шакллари мақбул эмас. Уй-жой-коммунал хизматига доир ушбу ва бошқа меъёрларни белгилаб берувчи қонун Парламентда тасдиқланди. Ҳужжат имзолаш учун Давлат раҳбарига юборилди. У айни вақтда квартира соҳибларининг уйни бошқариш шаклини белгилашдаги ўзаро баҳсларини ҳал этиш имконини беради. Мунозара чиққан тақдирда уй-жой инспекцияси бир йилгача бўлган муддатга уйни бошқарувчи компанияни белгилаши мумкин. Шунингдек, қонунга кўра, бинони бунёд этган ташкилот унда бошқарув шакли ташкил этилгунича ярим йилгача ишлаб туриши мумкин. Сенатор Бауржан Қаниевнинг айтишича, мамлакатдаги кўп квартирали уйларнинг 85 фоизи оддий биродарлик шаклига ўтди. Мулк эгалари бирлашмаси шаклида уйларнинг 11,5 фоизи иш юритяпти.
Бауржан Қаниев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Қонун кўпквартирали тураржойларни бошқариш механизмини яхшилаш ва айрим уй-жой муносабатлари субъектлари вазифаларига аниқлик киритади. Кондоминиум объектларини бошқариш ва таъминлаш фаолиятида шаффофликка эришиш, бу жараёнга квартира ва нотурар жой бинолари соҳибларини жалб этишга қаратилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси