«Мардларни эл унутмайди!» Астанада Халқ Қаҳрамони
Сағадат Нурмағамбетовнинг юз йиллик юбилейига аталган симпозиум ташкил этилди.
Совет Иттифоқи қаҳрамони, армия генералини хотирлаш оқшомида ҳарбий
хизматчилар, фахрийлар ва ёш сарбозлар иштирок этди. 50 йилдан зиёд умрини
ҳарбий хизматга бахш этган саркарда Улуғ Ватан уруши йилларида жасорати ҳамда
намунали ҳаёти билан ёшларга ўрнак бўла олади. Берлингача етиб борган шонли
уруш фахрийси, Қозоғистоннинг биринчи мудофаа вазири Сағадат Нурмағамбетовнинг
100 йиллик юбилейи муносабати билан китоб чоп этилди. Унда аввал ҳеч қаерда чоп
этилмаган архив ҳужжатлари ҳам бор.
Марат Нағуманов,
Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари фахрийлари уюшмаси раисининг
ўринбосари:
-Қозоғистон
архиви, Подольск шаҳридаги Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги архивидан
Сағадат Нурмағамбетовга ёзилган хатлар, унинг қайтарган жавоблари каби
эксклюзив ҳужжатлар, кўплаб фотографиялар чоп этилди. Сағадат Нурмағамбетов
имзолаган буйруқлар, турли бошқа ҳужжатлар бор. Китобни Қуролли кучлар
фахрийлари ҳамда ҳарбий-стратегик тадқиқотлар маркази биргаликда тайёрлади.
Таъкидлаймиз, қаҳрамоннинг
бир асрлик юбилейи Қозоғистонда кенг нишонланмоқда. Сағадат Нурмағамбетов
хотирасига атаб, ҳарбий телесериал суратга олинган. Унинг кичик ватани – Ақкўлда
кейинги ҳафтада ҳайкал ҳамда хиёбон очилади. Ёзга бориб эса, республикада
ёшларнинг халқаро ҳарбий-ватанпарварлик йиғини бўлиб ўтади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.