Президент «Иқтисодиётни либераллаштириш тўғрисида»ги фармонни имзолади

Қозоғистон Президенти «Иқтисодиётни либераллаштириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат рақобатни кучайтириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини ва бизнес харажатларини камайтиришни кўзда тутади. Рақобатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш агентлиги қошида Хусусийлаштириш Миллий офиси очилади. Ташкилот хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат активлари критерийларини ишлаб чиқади ва тегишли рўйхатини тузади. Бундан ташқари, тадбиркорлар учун бизнес жараёнларини либераллаштириш доирасида техник талаблар жараёнларига ва муҳандислик тармоқларига уланиш соддалаштирилади ҳамда автоматлаштирилади. Фармонда бизнеснинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар алоҳида кўрсатилган. Шу жумладан, иқтисодий соҳадаги қонунбузарликлар учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади. Фармон иқтисодиётдаги давлат сектори қисқаришига туртки беради ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб- қувватлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.