Қаҳрамон боболар хоки ватанига қайтди

Қаҳрамон боболар хоки ватанига қайтди

Иккинчи жаҳон уруши давомида жон берган қозоғистонлик жангчилар хоки Россиядан ватанига олиб келинди. Жанг майдонида жон берган уч нафар аскар – Қисим Адиев ҳозирги Атираудан, Силан Маметов Қизил Ўрда ва Қадирбек Даулетқулов Жамбилда туғилиб ўсган экан. Ватан ҳимояси учун энг қимматли нарса – ўз жонини берган боболар ўз юртларида эъзозлаб, дафн этилди. Россиялик ҳамкасблар билан бирга жами 19 аскарнинг жасади аниқланди.

Мурат Мўлдағалиев, «Atamnyn amanaty» жамоат ташкилоти бошқаруви раиси:
- Бу ишларни амалга оширишда давлат ёрдам беряпти. Афсуски, баъзида жонфидо қилган аскарларнинг яқинларини тополмай қоламиз. Ҳозир 4 нафар уруш қурбони бўлган боболаримизнинг яқинларини топа олмаяпмиз. Уларни туғилган ерига дафн этишни ҳокимликлар ўз зиммасига олди. Давлат ҳисобидан барча маросимлар ўтказилди.

Шу жумладан, Жамбил вилоятидан урушга кетган Қадирбек Даулетқулов чегарачи эди. 1943 йилда, Курск ёйидаги қаттол жангларда қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

Ернур Наметқул,  Жамбил вилоятидан:
– Унинг хоки тоилгани ҳақидаги маълумот бир ой аввал опамизга етиб келди. «Атамның Аманати» ташкилоти хабарлашди. У 1941 йилда армияга кетган. Ҳатто уйланишга улгурмаган, оила, бола-чақаси бўлмаган. Мен ўша кишининг оғасининг чеварасиман.

Абдумалик Сарманов таржимаси.