Бугундан бошлаб Қозоғистонда январь ойида Ягона миллий тест топширишни режалаштирганлар ҳужжатлари қабул қилинади. Фан ва олий таълим вазирлиги маълум қилишича, тест синовлари 10 январдан 10 февралгача давом этади. Абитуриент қаерда, қачон ва соат нечада имтиҳон топширишни ўзи белгилайди. Тадбир формати деярли ўзгармаган. Фақат «Қозоғистон тарихи»да саволлар сони 20 та, «Ўқиш саводхонлиги»да 15 та қилиб белгиланган. Бундан ташқари, тестдаги жавоб вариантлари камайтирилган. Аризалар 6 январгача қабул қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси