Қозоғистонда Ахмет Байтурсиновнинг 150 йиллигига тайёргарлик давом этяпти. Юбилей снаа Қўстанай вилоятида кенг кўламда ўтиши режалаштирилган. Тадбирларнинг асосий қисми сиёсий арбобнинг туғилиб ўсган юртида ташкил қилинади. Ақкўл қишлоғида унга ва машҳур Алаш Ўрда арбоби Миржақип Дулатулига ёдгорлик очилади.
Сапар Исқақов, туристик мажмуа муаллифи:
– 5 сентябрь куни буюк қозоқ арбоби Ахмет Байтурсинулининг 150 йиллиги нишонланади. Мемориаль бино тиклаяпмиз. Унда 12 таниқли шахс дафн этилади. Исмлари ёзилган тахтача қўйилади. Улардан бири - Ахмет Байтурсинулига бағишланган.
Байтурсинули ҳаётини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг учун махсус экспедиция ташкил қилинган. Олимлар Қозоғистон минтақалари, Россия ва Озарбайжонни кезади, архивларни ўрганади, Алаш Ўрда етакчиси ўқиган ва ишлаган мактабларда, таҳририятларда бўлади. Лойиҳа давомида ҳужжатли фильм суратга олинади.
Алмас Абсадиқ, экспедиция раҳбари:
- Ибирай Алтинсарин номли мактабда бўлиб ўтадиган учрашувда аниқланган янги материаллар ва маълумотларни тақдим этамиз. Бу – рамзий маънога эга. Мактаб биносида бир замонлар Ахмет Байтурсинов қозоқ тилидан дарс берган педагогик синф бўлган. Ишларимизда арбоб ҳаётининг Қўстанай босқичига алоҳида эътибор қаратамиз.
Энг муҳим воқеалар қаторида уй-музейнинг очилишини тилга олиш мумкин. Байтурсинули яшаган жойда янги бино қурилган. Унда ҳақиқий тарихий экспонатлар териб қўйилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.