Қозоғистонда бир миллион одам тумов юқтирди

Қозоғистонда бир миллион одам тумов юқтирди

Қозоғистонда эпидемиологик вазият жиддийлашди. Тиббиётчилар таъкидлашича, мамлакатдаги катталарнинг ўндан бир қисми, болаларнинг учдан бир қисми ўткир респираторли вирус касаллигига чалинган. Октябрда вирус инфекциясини юқтирганлар бир миллиондан ортди. Гриппга алоқаси бўлмаган юзлаб бошқа вируслар тарқаляпти. Ўтган ойда 341 турдагиси маълум бўлди. Улар қаторида риновирус, аденовирус инфекцияси, парагрипп ҳам бор. Ҳаммасининг белгилари бир-бирига ўхшаш: иситма беради, қалтирайсиз, йўталасиз. Касалликнинг олдини олиш учун эмлаш олиш, антисептиклардан фойдаланиш ва хонани мунтазам шамоллатиш тавсия этилади.

Динагул Баешева, Астана тиббиёт университети ҳж кафедра мудири:

- Маълумки, юқори нафас йўлларини зарарловчи 300 дан ортиқ вирус тури мавжуд. Лекин уларнинг ҳар бирини даволашга қаратилган, аниқ препаратлар, улар самарадорлигини исботловчи далиллар илова қилинган клиник протокол йўқ. Болаларнинг 80 фоизи касалликни енгил шаклда ўтказади. Бундай ҳолатда енгил таом, етарли сув билан таъминлаб туришнинг ўзи кифоя қилади. Натижада, болалар 4-5 кунда тузалиб кетади.

Абдумалик Сарманов таржимаси