Ёнғинда ҳалок бўлганлар оиласига 7 миллион тенгедан ажратилади

Ёнғинда ҳалок бўлганлар оиласига 7 миллион тенгедан ажратилади

Эслатамиз, комиссия фавқулодда вазият юзага келишининг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш учун тузилган. Унинг таркибига тегишли вазирликлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари киритилди. Мамлакат бош вазири Абай вилоятида юз берган улкан ёнғин оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганлар оилаларига тегишли ёрдам чоралари кўриш бўйича тезкор йиғилиш ўтказди. Шунингдек, у ёнғин аломатларини олдиндан аниқлаш, видеокузатув ва мониторингга урғу берган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш ва ўрмончилик ташкилотларини меъёрий моддий техник таъминлаш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Динара Алимова, Қозоғистон Республикаси бош вазир матбуот котиби:

- Ҳалок бўлганлар оилаларига «Қозоғистон халқига» жамғармасидан 7 миллион тенгедан, шунингдек, ҳар бир бола учун яна 2 миллион тенгедан тўланади. Шунингдек, талафот кўрганларни қўллаб-қувватлаш учун яна бир жамғарма ташкил қилинди. Қозоғистоннинг 40 дан зиёд олий таълим даргоҳи ёнғиндан жабрланган оилаларнинг талаба фарзандлари учун грант ва ётоқхоналардан жой бериш истагини билдирди. Шунингдек, пулли шартнома асосида ўқиётган магистрантлар ва талабалар грантга ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси