Президент МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Президент МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

МДҲ давлатлари хавфсизликни таъминловчи органлари ва махсус хизматлари аҳамияти бугунги беқарорлик даврида тобора кучайиб боради. Қосим-Жўмарт Тўқаев ташкилотга аъзо давлатларнинг 55-йиғилишида шундай баёнот берди. Давлат раҳбари мазкур майдонча хавфсизлик масаласида кучларни мувофиқлаштириш механизми сифатида ном қозонганини таъкидлади. Шунингдек, президент тезкор ва экспертлар берган маълумотларни ўз вақтида алмашиш хатарлар ва чорловларга муносиб жавоб бериш имкониятларини оширишини таъкидлади. Йиғилишга Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон давлатлари ва МДҲнинг терроризмга қарши кураш маркази ҳамда Ижрочи қўмита делегациялари раҳбарлари қатнашди. Ушбу йиғилиш Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик кенгайишига ижобий таъсир кўрсатиши кутиляпти. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.