Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Боао Осиё форумида глобал чорловларга қарши ташаббуслари экспертларда катта қизиқиш уйғотди. Эслатамиз, улар кўп томонлама савдо, молия олиш имконияти, озиқ-оқат бўҳрони ҳал этиш, логистика, технологиялар трансферти масалаларин кўзда тутган эди. Давлат раҳбари замонавий муаммоларни ҳал қилиш учун биргаликда иш юритишга чақирди. Иқтисодчилар ва аналитиклар Қозоғистон Президентининг Осиё қитъаси аҳамияти ортиб бораётгани ҳақидаги фикрларига қўшилади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиёнинг аҳамиятини кўрстиб ўтди. Мамлакатимиз эса мазкур минтақанинг энг йирик иқтисодиёти сифатида 2029 йилгача салоҳиятини икки марта ошириш мақсадини илгари қўйган. Словениянинг собиқ президенти ва БМТ Хавфсизлик кенгаши собиқ раиси Данило Тюрк Қозоғистоннинг қитъадаги илғор давлатлар қаторига кириш учун барча имкониятлари борлигини айтди.
Данило Тюрк, экс-президент Словении:
– Президент Тўқаевнинг нутқи жуда ишончли. У Қозоғистонинг ривожланиш ва трансформацияланиши, мамлакатнинг Осиёдаги ривожланиш факторларидан бирига айлана олишини намойиш этди. Президент бугунги кунгача эришилган ютуқлар, келажак режаларини батафсил кўрсатиб берди. Унинг чиқиши катта таассурот қолдирди.
Экспертлар фикрича, ўзаро яқинлашиш ва минтақанинг транспорт-логистика салоҳиятини кенгайтиришга эътибор самара беради. Ўрта йўлакда жойлашган Қозоғистон Осиёнинг транзит хабига айланиш учун ҳамма имкониятга эга.
Исмаил Ҳаққий Муса, Ххрдаги Туркия Республикаси элчиси:
– Президентингиз ўз нутқида «Ягона макон – ягона йўл» ташаббуси ва Туркия асосий вазифалардан бирини зиммасига олган Ўрта йўлак фаолиятини мувофиқлаштириш масаласини кўтаргани менга мақбул бўлди. Бу транспорт йўлаги бугунги кунда дунё тўқнашаётган қатор муаммоларнинг самарали ечими бўла олади. Ўрта йўлакнинг транзит қувватини ошириш ва Хитойнинг «Ягона макон – ягона йўл» ташаббуси билан боғланиши муҳим аҳамиятга эга.
Абдумалик Сарманов таржимаси.