Қозоғистонда модернизацияланган кўмма тўғон синовдан
ўтказиляпти. Тошқинлар мавсумига тайёргарлик доирасида Қўстанай вилоятида сув
босишининг олдини олиш, тупроқни мустаҳкамлаш ва эрозиядан муҳофаза қилишга
мўлжалланган иншоот ўрнатилди. Модулли тўсиқ металл тўодан иборат, у табиий
материаллар - тош, шағал, қум билан тўлдирилади. Қисқа вақтда йиғилади ва етиб
бориш қийин жойларга ўрнатилиши мумкин. Тўғон баландлиги - 2 метр, лекин бир қанча
модулни уст-устига қўйиш орқали янада кўтариш мумкин. Мутахассислар
тажрибаларда технологиянинг ўзига хос жиҳатларини ўрганди. Ундан аҳоли
пунктлари тошқин сувларидан муҳофаза қилиш учун фойдаланиш мўлжалланяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

