Ҳужжатли фильмлар жамият ҳаётини акс эттиради. Йиллар ўтгач бундай асарлар бениҳоя қимматли тарихий мулкка айланади. Шунинг учун бу жанр ижодкорлари зиммасидаги масъулият юксак. Уч кун давом этган Евроосиё Медиафорумида ижодкорлар тажрибасини баҳам кўрди. Клементин МальпАс – қатор ҳужжатли фильмлар муаллифи, Буюк Британиядан атайин Қозоғистон пойтахтига келган. Унинг портфолиосида суриялик қочоқлар ва улар жамиятидаги аёллар ҳуқуқлари тўғрисида бир қанча картиналар бор. У шу кунгача қаҳрамонлари билан алоқасини узмаган. Энди муаллиф Афғонистонга боришни режалаштирган. Фақат вазият беқарорлиги бунга йўл қўймаяпти.
Клементин Мальпас, ҳужжатли фильмлар муаллифи, Буюк Британия:
- Ҳужжатли фильм голливуд киносига ўхшаш бўлиши мумкин, муҳими – воқеаларнинг ҳаққонийлигида. Фильмни суратга олаётганда уч нарсани унутмаслик керак: биринчидан, «Қаҳрамонингиз нимани истайди?", иккинчидан, «Қаҳрамоннинг ҳаёт йўлида қандай тўсиқлар бор?" учинчиси, ҳужжатли фильмда тилга олинган муаммолар ечими албатта кўрсатилиши зарур. Ечим қандай бўлган тақдирда ҳам!
Эслатамиз, XVII Евроосиё Медиафоруми бу йил онлайн ва оффлайн шаклда ташкил қилинди. Тадбирларда етакчи оммавий ахборот воситалари, экспертлар, сиёсатчилар, олимлар ва жамоат арбоблари иштирок этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси