Астанада ёшлар фаоллиги ошириш масаласи муҳокама қилинди

Астанада ёшлар фаоллиги ошириш масаласи муҳокама қилинди

Бугун экспертлар ва қозоғистонлик ёшлар Астанадаги Jastar X мулоқот майдончасида янги Конституциянинг асосий бандларини муҳокама қилди. Иштирокчилар таъкидлашича, ҳужжатда таълим, фан, технологияларни ривожлантириш, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш масалалари кўтарилган. Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, мамлакат ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳам кўрсатиб ўтилди. Экспертлар таъкидлашича, замонавий қозоғистонлик ёшлар фаоллиги билан ажралиб туради. Улар қарорлар қабул қилишда қатнашишни истайди. Фуқароларнинг жараёнларда фаол иштироки мамлакатда кучли демократик институтлар шаклланишига имкон беради.

Гулисхан Нахбаева, «Жастар» илмий-тадқиқот маркази директори:

- ЁшларҚозоғистоннинг стратегик захираси. У фақат бугун эмас, эртага ҳам давлат билан ҳамкорлик қилади, кўп йиллар давомида улкан сиёсий жараёнларни давом эттиришга ҳиссасини қўша олади. Ҳозир биз катта ўзгаришлар арафасида турибмиз. Ва биз, фуқаролик жамиятининг фаол иштирокчилари, ёшлар вакиллари сифатида уларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Жанна Асанова, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

- Референдум аслида нима учун ўтказилади? Қарорлар ими-жимида эмас, умумхалқ розилиги, ҳар бир одам онгли равишда қабул қилиши учун, тўғрими? Чунки конституция ҳақида гап кетяпти. У ҳар бир одам учун муҳим бўлган ўзгариш. Шунинг учун, менимча, бу нарса фаоллик талаб қилади, у фуқаро жамиятининг етуклигини кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси