Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Хон Ўрдаси музей-қўриқхонаси яқинида янги иншоот қурилиши бошланди. Туристлар учун ахборот берувчи марказ музей мажмуасининг бир қисми бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, бу ерда йилига 30 мингтагача турли давлатлардан келган саёҳатчиларга хизмат кўрсатилади. Ташриф-марказда сенсорли ахборот киоскаси ўрнатилади. У музей заллари ва экспонатларини ўрганишда қўл келади. Замонавий медиа-гид ёрдамида виртуал турда қатнашиш, музей коллекциясидаги, жумладан, кўпчиликка намойиш қилинмаган ноёб буюмлар билан танишиш мумкин. Хон Ўрдаси овулининг салоҳиятини ошириш мақсадида бу ерда дам олиш ва даволаниш объектлари очиш, этноовул, велосипедда ва отлиқ экскурсиялар ташкил қилиш, шунингдек, минерал сув ишлаб чиқарувчи цех очиш мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси