Қозоғистонда Sunremojunior танлови иш бошлади

Қозоғистонда Sunremojunior танлови иш бошлади

Қозоғистонда нуфузли SunremoJunior халқаро танловининг миллий босқичи илк марта старт олди. Унинг бош соврини соҳиби келгуси йилнинг апрель ойида Италияда ўтказиладиган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги танловда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Жами, бу танловга Қозоғистондан уч ёш тоифасидаги тўққиз нафар иштирокчи бориши мумкин. 6-9, 10-12 ва 13-15 ёшдагилар ўртасида дастлабки уч ўринни олганлар итальян саҳнасидаги ўтказиладиган финаль шоуда қатнаша олади. Қозоғистонликлар учун ушбу анжуманда 15 дақиқа вақт берилган. Ташкилотчилар миллий босқич форматини ҳам кўрсатиб ўтишди. У уч қисмдан иборат. Биринчиси онлайн, иккинчиси оффлайн форматда. Сўнгра бутун Қозоғистондан саралаб олинган 50 нафар энг малакали ёш санъаткор ичидан якуний босқич қатнашчилари танлаб олинади.

Айман Мусахаджаева, Қозоғистон Миллий санъат университети ректори:
- Сан-Ремо Жуниорнинг асосий талаби – барча яккахонлар симфоник оркестр жўрлигида чиқиши зарур. Улар, албатта, дунёга машҳур қўшиқларни куйлайди. Биз эса тегишли материални етказиб беришимиз зарур. Қозоғистон болаларга мана шундай нуфузли танловда қатнашиш имкониятини беради. 2 мартда биз ёш санъаткорларимизни Тинчлик ва тотувлик саройига репетицияга чақирамиз, тайёрлаймиз, 3 март куни эса телевизион шоуда расмий чиқишлар бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.