«Алим бўтқаси». Бу қозоқ миллий ошхонасининг унутилган қадимий таомларидан бири. Бир пайтлари ҳафтада икки марта – душанба ва жума кунлари барча шу емак билан сийланган. Туркистонда орадан юз йил ўтиб, ушбу анъанани тиклашга қарор қилинди, шу егулик тайёрланди. Айтишларича, 5 аср илгари деҳқонлар биринчи ҳосилдан гўшт солинган буғдой ёрмаси пиширган. Фаразлардан бирига кўра, кейинчалик бу овқат «кўже» деб аталган, бу бизга қозоқ анъанавий таоми сифатида маълум.
Айко Токен, ташкилотчи:
- Аждодларимиз анъаналарини тиклаяпмиз. 500 йил илгари кузда, ҳосил йиғим-теримидан сўнг барча мазкур емак билан меҳмон қилинган. Биз ҳам ҳозирги пайтда ҳафтада икки маротаба зиёратчи ва сайёҳларни «Алим бўтқаси» билан сийлаймиз.
Хуршида Абдуллаева таржимаси