Пекинда таҳлил марказларининг биринчи форуми бўлиб ўтди

Пекинда таҳлил марказларининг биринчи форуми бўлиб ўтди

Дипломатлар ва халқаро экспертлар Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди. Пекинда ХХР ва Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон таҳлил марказларининг биринчи форуми бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари таъкидлагани каби, Марказий Осиёда барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш Афғонистондаги вазиятни тезроқ тартибга солишда муҳим фактор саналади, бунинг учун ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур. Ташқи ишлар вазирлиги вакили таъкидлашича, форум жорий йил май ойида бўлиб ўтган Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича аниқ чораларни белгилайди. Зеро, форум Хитой ва Марказий Осиё таҳлил марказлари орасидаги кўптарафлама алмашинувнинг чинакам механизмидир.

Лэ Юйчэн, ХХР Ташқи ишлар вазири ўринбосари:

- Хитой ва Марказий Осиё давлатлари Афғонистон билан ёндош ва минглаб километрга чўзилган чегараларга эга. Афғонистондаги вазият минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик билан чамбарчас боғланган. Айни вақтда Афғонистон жиддий гуманитар инқироз ва қочоқлар оқими кўпайиш хавфи билан тўқнаш келди. Қўшни давлат ўлароқ, Хитой фаоллик билан Афғонистонга зарурий тезкор кўмак ва эпидемик ёрдам кўрсатиб келяпти, шунингдек, 200 миллион юан миқдорида фавқулодда гуманитар кўмак кўрсатиш дастурини амалга оширмоқда.

Ерлан Карин, Қозоғистон Республикаси Президенти ёрдамчиси:

- Давлатимиз позициясини Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сўзлари яхши ифодалаб беради: "Сиёсий қарашларимиз ва шахсий эътиқодимиз қандай бўлишидан қатъи назар, Афғонистонни мислсиз қийинчиликлар билан ёлғиз қолдирмаслигимиз лозим". Бу ишга амалий ҳисса афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишдир. Қозоғистоннинг келгуси ҳаракатлари шу ёндашувга асосланади. Биз дастлабки эҳтиёж моллари ва озиқ-овқат етказиб беришни бошладик. Инсонпарварлик ёрдами сифатида Афғонистонга 5 минг тонна ун жўнатилди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси