Астанада қозоқ ит зотлари – този ва тўбетни сақлаб қолиш ва халқаро миқёсда тан олинишига хизмат қилганлар Қозоғистон президенти номидан мукофотланди. Кинологлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, экологларга фахрий ёрлиқлар топширилди. Эслатамиз, йил охирига бориб мамлакатимиз кинология федерациясига қабул қилинади. Бундан ташқари, қозоқ тозиси Европадаги итлар кўргазмасида энг яхшилар қаторидан ўрин олди. Кинологлар иттифоқида таъкидланишича, келаси йилдан қозоқ тозилари халқаро миқёсда тан олинади.
Бауржан Серикқали, Қозоғистон Кинологлар иттифоқи президенти:
- Ҳозирда қозоқ ит зотлари тан олиниши учун ҳужжатлар тўпланяпти. Олдинига
ҳужжатлар топширилади, сўнг экспертлар чақирилади, махсус стандартлар бўйича комиссия
Қозоғистонга келади, итлар кўрилади, хулоса чиқарилади ва улар материалларни олиб
кетади. Сўнгра қарор қабул қилинади. Буларнинг ҳаммаси келгуси йилнинг май ойида
рўёбга чиқарилиши мўлжалланган. Биз асл қозоқ итларини халқаро миқёсда машҳур
қилиш умидидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.