Астаналиклар сайловда фаол иштирок этмоқда

Астаналиклар сайловда фаол иштирок этмоқда

Келаётганлар орасида ёшлар - талабалар ҳам, катта ёшли авлод вакиллари, яъни нафақахўрлар ҳам бор. Сайловчиларнинг ишончи комил, бугун ўз фуқаролик ҳуқуқини намоён қилиш – мамлакат келажаги учун овоз бериш имкониятидир. Шунинг учун пойтахтимиздаги 400 дан зиёд очиқ участкаларда байрамона муҳит ҳукмрон, илк овоз берувчиларга совғалар топширилди.

Лаззат Асқарова, Астана шаҳридан: 

- Мен Қозоғистон Республикаси фуқаросиман, ҳар бир қозоғистонлик участкага келиши ва овоз бериши керак. Мен мамлакат келажаги учун овоз беришга келдим.

Нурмухамед Кудеров, Астана шаҳридан: 

- Биз ўз фуқаролик позициямизни фаол намоён қиляпмиз, сайловга бутун оиламиз билан қатнашамиз. Эрталабдан овоз беришга борамиз. Ўйлаймизки, шу тариқа юртимизнинг сиёсий ҳаётига ҳисса қўшамиз. Бундай сайловнинг аҳамиятини болаларимизга тушунтирамиз.  

Жанна Тауекелова,  111-сайлов участкаси раиси:

- Овоз берувчилар участкаларга эрталабдан келишади. Ва кўриб турибмиз, улар аъло кайфиятда.

Абдумалик Сарманов таржимаси