Қозоғистонда 2024 йилда 38 та янги, истиқболли кон аниқланди. Геологик тадқиқотлар мамлакат минтақаларининг 74 фоизида, 2 миллион квадрат километр майдонда олиб борилди. 2026 йилгача бу кўрсаткич 2 миллион 200 минг квадрат километрга етади. Ҳозирча давлат балансида 8 мингтадан зиёд кон бор. Уларнинг 300 тасидан кўпроғи сўнгги ўттиз йил ичида очилган. Геологларга 15 та чўкма ҳавза ажратилган, мамлакат ер ости бойликларининг 80 фоизи, улардан энг йириги бўлган Каспийбўйи ҳавзасида жойлашган. Республика соҳага етарлича катта инвестиция киритяпти. Геологлар касб байрами арафасида эса янги, «Қозоғистонда хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди. Касб байрамида соҳанинг энг яхши мутахассисларига, шунингдек, «Ҳурмат», ІІІ даражали «Меҳнат фахри» орденлари ва «Ҳалол меҳнати учун» медаллари топширилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

