«Astana Musical» жамоаси опера ва эстрада хонандаси, СССР ва Қозоғистон халқ артисти Роза Бағланова ҳаёти-ижоди ҳақидаги спектаклни намойиш этди. Юртдошларимиз фақат битта мукофот билан чекланмади. Спектаклда бош қаҳрамон ролини ижро этган актриса Зарина Макина энг яхши аёл роли учун совринни қўлга киритди. У Англия, Германия ва Франциядан келган ҳамкасбларини ортда қолдирди. Театр бадиий раҳбари эътироф этишича, жамоа олдинга қўйилган мақсадга эришди: томошабин фақат ташқи ўхшашликни кўрибгина қолмай, афсонавий хонанда товушини ҳам эшитади.
Еслям Нуртазин, «Astana musical» давлат театри бадиий раҳбари, режиссёр:
– Актрисамиз «Ах, Самара-городок!» қўшиғини аслиятига жуда яқин кўринишда ижро этишга муваффақ бўлди. Бу, албатта, улкан меҳнат натижаси. Бу нафақат Заринанинг хизмати, балки вокал ўқитувчилари, умуман, бутун жамоамизнинг ютуғи. Чиқишимизга қадар 5 та спектаклни томоша қилдик. Булар кореялик, германиялик жамоалар спектакллари эди. Улар тақдим этган асарлар юксак даражада. Шундай ижодкорлар билан битта номинацияда чиқиш биз учун жуда ҳаяжонли бўлди. Бизни фестиваль ғолиби деб эълон қилишганида, ҳиссиётларимизни яшириб тура олмадик.
Таъкидлаймиз, юртимиз жамоаси Жанубий Кореянинг Тэгу шаҳрида ҳар йили бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мюзикллар фестивалида илк маротаба иштирок этди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси