Кўмирдан органик ўғит олинадиган, фуа-гра, жун ва ип чиқарадиган корхоналар. Қозоғистонда қатор янги инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш режалаштирилган. Ягона рўйхатга 761 объект киритилган. Уларнинг умумий қиймати – 24 триллион тенге. Kazakh Invest берган маълумотга кўра, Қозоғистон ва хориж инвесторлари қурилиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, логистика, бизнес-марказ, отель ва бошқа иншоотларга шунча маблағ келтириш ниятида. Айтмоқчи, жорий йилнинг ўзида жами 60 та янги лойиҳа ишга туширилади.
Меиржан Юсупов, Kazakh Invest бошқаруви раиси:
- Давлат раҳбари топшириғига кўра, инвестлойиҳаларни мониторинг қилиш учун Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, бошқа вазирликлар, ҳокимликлар билан ҳамкорликда инвестициявий лойиҳалар ягона рўйхатини туздик. Унда агросаноат мажмуаси, машинасозлик, туризм, транспорт ва логистика, нефт-газ химияси, фармацевтика соҳаларига оид лойиҳалар бор. Амалда, мамлакатимиз учун усутвор йўналишдаги барча соҳалар, республиканинг барча минтақалари қамраб олинди. Уларнинг анчаси йирик шаҳарлардан ташқарида рўёбга чиқарилади. Баъзи лойиҳалар турли конларнинг ёнгинасида.
2021 йилда икки юздан зиёд хорижий бизнес-делегация мамлакатнинг турли минтақаларига сафар қилди. Инвесторларга лойиҳа истиқболлари, мавжуд инфратузилмалар ва логистик имкониятлар намойиш этилди.
Меиржан Юсупов, Kazakh Invest бошқаруви раиси:
- Биз уларни кузатиб борамиз, ҳокмиликлар, вазирликлар билан учрашувларни ташкил қиламиз, инвестмайдонча танлашларига ёрдамлашамиз. Жойларни кўрсатамиз, улар жойлашиши мумкин бўлган участка билан таништирамиз. Мажмуавий ишларни амалга оширамиз.
Таъкидлаш лозимки, ўтган йили жами 57 инвестлойиҳа рўёбга чиқарилди.