Инфляция рекорд даражага етди

Инфляция рекорд даражага етди

Сўнгги 6 йил ичида Қозоғистонда инфляция илк марта 13 фоиздан юқорига кўтарилди. Бунинг сабаби оддий: жаҳонда мураккаб вазият вужудга келди ва логистика занжирлари узилди. Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилишича, озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосининг йиллик  ўсиши 15,5-18 фоизга етди. Шакар, карам, кунгабоқар ёғи баҳосидаги ўзгаришлар бунга катта таъсир кўрсатди. Ташқи инфляция фони ноозиқ-овқат товарлари баҳосига ҳам таъсир кўрсатяпти.

Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:

- Масалан, АҚШда ҳам рекорд даража кузатилди – 8 фоиз. Германия, Россия, Ўзбекистонда ҳам. Қозоғистонда ҳам сўнгги олти йил ичида маҳсулотлар нархи биринчи марта 13,2 фоизга кўтарилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосидаги инфляция истеъмол нархлари индексига таъсирини кўрсатяпти. Миллий банк билан бирга инфляцияга қарши чора-тадбирлар кўриляпти. Уни секинлаштириш бўйича иш олиб бориляпти. Миллий банк пул-кредит сиёсатини амалга оширяпти, ҳукумат шошилинч ва тизимли чора-тадбирлар кўряпти. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиряпти. Импорт ўрнини 80-100 фоиз тўлдиришга интиляпти.

Алихан Смаилов ҳукумат аъзоларига инфляция суръатини пасайтириш бўйича чора-тадбирлар кўришни топширди. Масъул давлат органлари иш самарасини таъминлаши ва муаммони назоратда тутиши лозим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.