Қозоғистон туристик операторлари хорижлик туристларни жалб этаяпти

Қозоғистон учун Хитой устувор туристик бозорлардан бири. Статистика маълумотига кўра, йил бошидан буён мамлакатга 120 минг нафар саёҳатчи келди. Бу эса 2023 йилдагига нисбатан 64 фоизга кўп. Ўзаро визасиз кириб-чиқиш тартиби ўрнатилиши ва авиарейслар сони ортиши бу кўрсаткичларнинг кескин ортишига олиб келди. Лекин республика янада кўпроқ туристлар жалб этиш ниятида. Пекинда бўлиб ўтган халқаро ихтисослашган кўргазмага Қозоғистоннинг 20 компанияси қатнашди. Ўтган йили Қозоғистондаги янги таклифлар ва туристик йўналишлар акс этган миллий стенд кўргазма иштирокчилари эътирофини қозонди. Таъкидлаш лозимки, кўргазмада 20 дан зиёд мамлакатдан 100 тадан зиёд хорижий туристик саноат  вакиллари иштирок этди. Томонлар тажриба алмашди, В2В учрашувлар ўтказди, соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.


Даниел Сержанули, «Kazakh Tourism» Милий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:


- Пекиндаги халқаро кўргазмадаги Астана ва Алмати туристик салоҳияти тақдимотининг биринчи кунларида 10 дан зиёд турли шартномалар тузилди. Бу эса шаҳарларга саёҳатчилар оқими кенгайишини кўрсатади.


Абдумалик Сарманов таржимаси