Кўкшетауда ўзига хос илмий-тадқиқот маркази очилди

Кўкшетауда Ақмўла вилояти учун ўзига хос илмий-тадқиқот маркази очилди. «Марказий Осиё тараққиёт компанияси» раҳбари Ақмарал Абен таъкидлашича, у кремний яримўтказгичларини тадқиқ этиш орқали муқобил ёнилғи турларини ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни яхшилаш,  тикланувчи энергия манбани яратиш учун агросаноат ва биокимё соҳаларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Назгул Жунусова, Экологик лаборатория услубчиси:
- Газ хроматографи ёрдамида юзадаги сувни таҳлил қиламиз. Бизга Сейфуллин университетидан намуналарни юборишди. Ҳозирда биз сувни ўрганяпмиз. Бу – Шимолий Қозоғистондан. Кўл суви сифати.

Едил Айшук, Илмий-тадқиқот бўлими мудири:
- Ёнилғини қамишдан олиш мумкин. Ушбу маҳсулот бензин ва бошқа ёнилғилардан кескин фарқ қилади, ундан чиқинди, карбонат ангидрид гази кам чиқади. Шунинг учун у истиқболли лойиҳа.

Қажимуқан Карим, Муҳандислик-техник бўлим услубиятчиси:
- Кремнийли яримўтказгичларни қуёш панеллари ясаш, компьютер электроникаси, автомобилсозлик, самолётсозлик, кема қуришда ишлатиш мумкин. Яъни мазкур соҳаларда ишлатиладиган электроникани ўзимиз ишлаб чиқара оламиз. Яримўтказгичларни мустақил шаклда тадқиқ эта оламиз.

Едил Айшук, Илмий-тадқиқот бўлими мудири:
- Ақмўла вилоятида чиқиндилардан ўғит чиқариш йўлга қўйиляпти, Қозоғистон жанубида эса мевали дарахтлар тадқиқ этиляпти, кейинчалик ишлаб чиқариш ва сотишга татбиқ қилиш истагидамиз.

Ақмарал Абен айтишича,  айни вақтда, араб инвестициялари ҳисобига Илмий марказ базасида GCC давлатлари билан бирга Халқаро Ҳалол маркази очилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.