Сиёсатшунослар Президент ташаббуслари ҳақида

Шаҳар ва туманлардаги сайловлар тўлиқ мажоритар тизимда ўтказилиши лозим. Мамлакатимиз экспертлари фикрича, президент Мактубида кўтарилган бу ташаббус вилоятларда рақобат муҳитини шакллантиришга замин яратади. Шунингдек, янги ўзгаришлар маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларини ривожлантиради, дейди сиёсатшунослар.

Турар Шайхиев, политолог:

- Энди эса туман ва шаҳар маслиҳат  депутатлари бирор бир сиёсий партияга тобе бўлмайди. Менимча, бу нарса мамлакат сиёсий тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади.

Президент тилга олганидек, кенг кўламли ислоҳотлар туфайли сиёсий партияларни рўйхатга олиш жараёни ҳам анча соддалашади. Давлат раҳбари рўйхатдан ўтиш учун талаб қилинадиган партия аъзолари сонини 20 мингдан 5 минг нафаргача камайтириш таклифини билдирди. Минтақалардаги аъзолар сони уч марта – 600 нафардан 200 нафаргача камайди. Ташаббускор гуруҳ аъзолари сони ҳам камида мингтадан 700 тагача туширилди.

Самат Нуртаза, политолог:

- Бизда рақобат пайдо бўлади, деб ҳисоблайман. Қайсидир вилоятда, минтақада ўзини нуфузли деб биладиган ҳар бир одам энди 20 минг эмас, атиги 5 минг одам тўплаб, партия тузиши мумкин. Парламентга ўтиш-ўтмаслиги эса бошқа масала, лекин ҳар бир фуқаронинг фикри давлат томонидан тингланиши аниқ. Бу эса жамиятда демократлаштириш ва либераллашув жараёни юз бераётганини кўрсатади. Менимча, яқинда биз ислоҳот меваларини кўрамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси