Қосим-Жўмарт Тўқаев
Дональд Трампга Қозоғистон товарлари импортига 25 фоизли бож жорий этилиши
бўйича жавоб хати йўллади. Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон АҚШнинг кўп
йиллик инвестициявий ҳамкори сифатида адолатли, олдиндан ҳисоблаш мумкин бўлган
ва ўзаро фойдали савдо алоқалари тарафдори. Қозоғистон Президенти масаланинг
тўғри ечимини топиш учун конструктив мулоқотга тайёрлигини, савдо муаммосида
келишиш мумкинлигига ишонишини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

