Тарихий ғалаба: Михаил Шайдоров Италия Олимпиадаси ғолиби

Тарихий ғалаба: Михаил Шайдоров Италия Олимпиадаси ғолиби

Италияда ажойиб ғалаба эришган қозоғистонлик Михаил Шайдоров Коньки спорти халқаро федерациясининг рейтингида дунёнинг энг кучли спортчилари учлигига кирди. Эслатамиз, у 2026 йил Қишки Олимпиада ўйинларида эркаклар ўртасида фигурали учишдаги муваффақияти ортидан Қозоғистон жамоасига дастлабки олтин медални келтирди. Қисқа дастурда бешинчи ўринга чиққан спортчи эркин дастурда тўрттанинг ўрнига бешта тўртлик сакрашни амалга оширди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Михаил Шайдоровни ғалаба билан қутлади.

Михаил Шайдоров, Олимпиада чемпиони:

- Ушбу Олимпиада ўйинларида мени қўллаб қувватлаган барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдираман. Берган улкан ёрдами учун давлат раҳбарига алоҳида раҳмат айтишни истардим. Атрофимдагиларнинг барчасига, мутахассислар, тренерлар, ушбу мен учун анча оғир ўтган мавсумда ёрдам қўдини чўзган эзгу инсонларга ташаккур. Қозоғистон аҳлига, трибуналарни тўлдирган, экранлар қаршисида ўтирган, тармоқларда постлар ва мемлар чиқарган ишқибозларга раҳмат.

Абдумалик Сарманов таржимаси