Инсониятнинг космосни забт этиши ушбу афсонага айланган каломдан бошланди. 65 йил аввал Бойқўнғир космодромида Юрий Гагаринни бағрига олган ракетага старт берилди. Мазкур юбилей сана шарафига Астанадаги Президент маркази махсус кўргазма ташкил қилди. Экспозицияларда 30 тадан зиёд ноёб музей экспонатлари ва 60 тадан зиёд архив материали қўйилган. Улар Қозоғистон космик соҳаси ривожланиши жараёнини ўзида акс эттирган. Экспонатлар қаторида юртимиз космонавтларига тегишли буюмлар ҳам бор. Шу жумладан, Тўхтар Аубакировнинг қўлқопи, Талғат Мусабаев ўзи билан бирга самога олиб чиққан Бойқўнғир тупроғи солинган капсулу, Айдин Аимбетов халқаро космик станцияга олиб чиққан Давлат байроғи тақдим этилди. Шунингдк, Қозоғистонда чоп этилган соҳага оид китоблар, космонавтларимиз Ерда ташқарида рўёбга чиқарган лойиҳалар ҳам мавжуд.
Жибек Жузенова, Қозоғистон Республикаси Президенти Иш бошқармаси Экспозициялар ва кўргазмалар ташкил этиш хизмати раҳбари:
- Кўргазмадан мақсад – инсоннинг биринчи парвозидан бугунгача бўлган ривожланишни кўрсатиб бериш, космик соҳанинг тараққиёт билан боғланишини намойиш этишдан иборат. Кенг жамоатчиликка Қозоғистон заминидан кўтарилган биринчи космик турист, инновациявий ривожланиш босқичлари ҳақида маълумотлар тақдим қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

