Алматилик рассомнинг этник элементлар бўлган ҳаётий суратлар. Анъанавий орнаментлар билан безатилган портретлар полотноларга миллий колорит беради. Динара Усман айниқса аёл образларини яратишни ёқтиради. Бу уни мунтазам илҳомлантирувчи мавзу. Унинг холстларида миллий либос ва тақинчоқли сулув қизлар акс этган. Шундай ишлардан бири - «Нўхатдаги малика». Муаллиф бир неча кун давомида бу суратни яратди. Айниқса, кўзларни тасвирлашга катта эътибор берди. Динаранинг фикрича, инсон кўзлари унинг қалбини акс эттиради.
Динара Усман, рассом:
- Қалам олишингиз билан илҳом келганини сезасиз. Сиз вақт денгизига ғарқ бўласиз ва тинмасдан чиза бошлайсиз. Мен қозоқ этномаданиятини оммалаштиришни жуда истайман, у ҳақда мунтазам ижод қилиш мумкин. Ва уларни юртимизда ҳам, хорижда ҳам харид қиладиган қозоқлар кўп топилади. Улар бу нарсаларни сақлаб қолиш, оммалаштиришга ёрдам кўрсатади. Қозоғистонда айтиладиган нарса кўп. Унда дашт ҳам, тоғ ҳам, пейзажлар ва йил фасллари ҳам бор — улар мени илҳомлантиради.
Ижодкор турли техникалар ёрдамида картиналар чизади. Ҳар бир иши ўзига хос. У йигирма йил ичида 500 та полотно яратди. Ўз ижодини тақдим этадиган ижтимоий тармоқлардаги обуначилари Динара Усманга асарларга ном танлашга ёрдамлашади. Фарзандлари эса онаси билан бирга расм чизишни яхши кўради.
Даниял Рустамбеков, Динара Усманнинг ўғли:
- Баъида у билан бирга расм чизаман. Уйғонгач залга чиқиш, у ерда бир кечада деярли тайёр бўлган янги картина турганини кўриш завқ беради.
Динара Усманнинг картиналари Нью-Йорк, Лос-Анджелес ва Дубай коллекцияларида бор. Алматилик рассом ижодини Париждаги Луврда кўришни истайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

