«ТеART-Кўкше» - Ақмўла вилоятида рус драма театрлари учинчи халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда. Жорий йилда унда Қозоғистон, Россия ва Қирғизистондан 13 ижодий жамоа иштирк этяпти. Уларнинг постановкаларини беш кун ичида жаҳонга таниқли санъатшунослар ва танқидчилар баҳолаяпти. Жорий йилда танлов янги шаклда ўтказилди. Фестиваль иштирокчилари учун мастер-класслар ташкил қилинди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, шу тариқа тажриба алмашиш учун имконият яратилди. Мазкур улкан анжуман бугун ниҳоясига етади. Фестиваль Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси