«Silk Way Star»: Астана танлов қатнашчиларини кутиб оляпти

«Silk Way Star»: Астана танлов қатнашчиларини кутиб оляпти

Астанага Silk Way Star Осиё вокал танловининг биринчи қатнашчиси — хитойлик машҳур мусиқачи Чжан Хэ Сюань етиб келди. Осмон ости мамлакати вакили юртида ўз композициялари ва миллий қўшиқларни ижро этиши билан машҳур. Астана учун у қозоқча қўшиқ тайёрлаган. Таъкидлаш лозимки, Silk Way Star - 12 давлат вакиллари ғалаба учун курашадиган дастлабки Осиё вокал танлови бўлиб, «Silk Way Star» учун суратга олиш ишлари чоршанбадан бошланади.

Чжан Хэ Сюань, «Silk Way Star»нинг хитойлик иштирокчиси:

- Биринчи марта Қозоғистонга келдим. Астананинг диққатга сазовор жойлари ва маҳаллий манзараларни томоша қилмоқчиман. Танлов мен учун фақат беллашув эмас. У томошабинларни Хитой маданияти билан таништириш имконияти. Қозоқ тилида ҳам қўшиқ куйлайман, қозоғистонликлар муҳаббатини қозонишни истайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси