Йирик маблағ тикилган агролойиҳалар ишга туширилади

Йирик маблағ тикилган агролойиҳалар ишга туширилади

Қозоғистон минтақаларида умумий қиймати 295 миллиард тенге бўлган лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, вилоятларда 237 та лойиҳа амалга оширилади. Тегишли вазирликда маълум қилинишича, 227 та корхона фойдаланишга топширилган. Инвестиция ҳажми 214 миллиард тенгени ташкил қилади. Республика шимолида 5 минг тонна гўшт берувчи парранда фабрикаси очилди. Павлодар минтақасида сут-товар фермаси иш бошлайди. Унинг қуввати - 9 миллион литр. Алмати вилоятида 18 та лойиҳа ишлаб турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси