50 нафар афғон хотин-қизлари Қозоғистон университетларида олий таълим олади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари консультатив учрашувида маълум қилинди. Унда Афғонистон иқтисодиётини тиклаш ва қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари борасида фикрлашилди. Махсус вакиллар Ўзбекистондаги Термиз шаҳрида қўшни давлатга инсонпарварлик кўмаги етказиб берувчи кўп вазифали транспорт-логистика хаби барпо этиш ташаббуси қўллаб-қувватланишини билдирди.
Талғат Қалиев, Қозоғистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили:
- Биз Афғонистонни хайрихоҳ, тинчликсевар юрт сифатида кўрамиз, у яқин қўшнилари билан савдо-сотиқ қилиши, минтақавий хавфсизликка катта ҳисса қўшиши мумкин. Афғонистон таҳдидлар манбаи бўлишни тўхтатиши лозим. Афғонистонда таълимий дастурни давом эттиришга қарор қилдик. Жорий йилда 105 нафар қиз саралаб олинди, улар Марказий Осиё олийгоҳларида ўқиш имконини қўлга киритади. Уларнинг 50 нафари Қозоғистонда ўқийди, қолганлари Ўзбекистон ва Қирғизистонга юборилади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси