Янги йилдан Ягона миллий тест шартлари ўзгаради. Олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қатор ўзгаришлар бўлиши кўзда тутилган. Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек ўзининг Telegram-каналида баён қилишича, 2024 йилдан ЯМТда тест топшириқлари сони камаяди. «Ўқиш саводхонлиги» ва «Математика саводхонлиги» фанларига доир саволлар 5 тага камаяди. Касбий йўналишда 40 тадан савол берилади. Тест вақти 30 дақиқага қисқаради. Ижодий ихтисосликларни танлаганлар ҳам «Математика саводхонлиги»дан тест топширади. Таъкидлаш лозимки, абитуриентларга келгуси йилдан бошлаб, йил давомида 5 марта тест топшира олиш имконияти берилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.