Шимолий Қозоғистонда тош даври ёдгорликлари топилди

Шимолий Қозоғистонда тош даври ёдгорликлари топилди

Шимолий Қозоғистон вилоятидаги «Қизил Ўба» археология ёдгорлиги ҳудудидан тош даври артефактлари топилди. Қадимий ирригация иншоотлари: тўғонлар ва ариқлар қолдиқлари, бир неча ўн мозор аниқланди.

Рақат Мамбеталинов, тарихий-маданий меросни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш маркази директори:

- Биздаги қазиш ишлари олиб борилаётган асосий некрополда мурдалар тобутларга солиб кўмилган. Яъни, ҳаммаси кутилгани каби. Бошқа ерларда вафот этган одамларни шу ерга олиб келиб кўмишган бўлишса эҳтимол. Бундай  мозорларнинг мавжудлиги қабрларда оддий одамлар дафн этилмаганини кўрсатади. Ҳатто бой одамлар ҳам шунчалик ҳашаматли мозорда ёта олмасди. Қандайдир иерархия бўлгани аниқ.

Археологи қазиш ишлари давомида яна бир кашфиёт қилинди. Ўрта асрларга оид қабрдан сўнгги энеолит даврига хос артефактлар топилди.

Сауле Рахимжанова, Қозоғистон Республикаси миллий музейи илмий ходими:

- Улар қаторида тош теша, нуклеусдан синдириб олинган парчалар, пайкон учлари, қирғичлар, платина, тишли меҳнат қуроллари топилди. Улар мазкур ҳудудда одамлар жуда қадим замонлардан буён яшаганини кўрсатади. 8 минг йил аввал тирикчилик қилган. Овга чиққан.

Келаси йили археологик қазиш ишларида қатнашиш учун Буюк Британиядан бир гуруҳ олимлар келади. Мамлакат олимлари эса мазкур ҳудудни ЮНЕСКОнинг Инсоният тарихий-маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича иш бошлади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.