Қозоғистонда Шукроналик куни нишонланмоқда

Қозоғистонда Шукроналик куни нишонланмоқда

Биринчи март Қозоғистонда - Шукроналик куни. Айни шу санада Қозоғистон Халқи Ассамблеяси тузилган. Ушбу байрам юртимизда 2016 йилдан бери ўтказилади. Бугун Шукроналик куни кўпмиллатли мамлакат бирдамлиги рамзига айланган. Мазкур сана ёш авлод қалбида толерантлик, ўзаро ҳурмат ва хайрихоҳлик туйғуларини шакллантиришга, шунингдек, Қозоғистонда этнослараро муроса ва миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга йўналтирилган. Таъкидлаймиз, жорий йилда республикамизда Шукроналик куни шифокорлар, полициячилар ва ўқитувчиларга бағишланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси