Ерлан Карин: бу шундай бир гибрид террористик ҳужум бўлган

Ерлан Карин: бу шундай бир гибрид террористик ҳужум бўлган

Қозоғистондаги террористик ҳужумларнинг умумий мақсади вазиятни издан чиқариш бўлган, бу эса, ўз навбатида, давлат тўнтариши ва ҳокимиятни қўлга олишга олиб келарди. Бу ҳақда давлат котиби Ерлан Карин хабар берди. Унинг таъкидлашича, бу шундай бир гибрид террористик ҳужум бўлган, бунда одамлар гуруҳи бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг бир нечта шаҳрига ҳужум қилишади. Кўриниб турибдики, ҳаракатларнинг умумий координацияларини ички ва ташқи бузғунчи кучлар таъминлашган, деб таъкидлади давлат котиби.

Ерлан Карин, Қозоғистон Республикаси Давлат котиби:

– Бу «оммавий тартибсизликлар», деб туркумлаш тартибига мос келмайди. Мен ушбу мавзуда нафақат давлат вакили, расмий мансабдор шахс сифатида, балки 20 йил давомида терроризм масаласи билан шуғулланганим учун ҳам гапиришим мумкин. Аммо ҳатто мен, ушбу муаммони тадқиқ қилиш билан шуғуллана туриб, эҳтимол, бир нечта гуруҳ ўз олдига коммуникция объектлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар муассасалари ва шу кабиларни қўлга киритиш учун аниқ мақсадни кўзлаб шаҳарларга ҳужум қилган ҳолатларни қийинчилик билан эслайман. Бу ҳақиқатдан ҳам янги ҳодиса, бу нафақат махсус хизматлар, балки экспертлар, мутахассислар учун ҳам чақириқ ҳисобланади. Биз маълум бир янги даврга қадам қўйганимизни тушунишимиз керак, бунда ҳар қандай бошқа мамлакатга қарши худди шундай сурбетларча сценарий амалга оширилиши мумкин.