Қозоғистон – Россиянинг яқин иттифоқчиларидан бири. Ҳар йили ўтказиладиган матбуот конференциясида Владимир Путин шуни маълум қилди. Россия раҳбари турли соҳаларда икки мамлакат ўртасида муносабатлар фаол ривожланаётганини таъкидлади. У Қозоғистон билан ҳамкорликда иқтисодиёт ва иқтисодий алоқалар тузилмаларини ўзгартириш устувор ўрин тутишини тилга олди.
Владимир Путин, Россия президенти:
- Қозоғистон — энг яқин иттифоқчиларимиздан бири. Биз Қозоғистон билан беназир алоқалар ўрнатганмиз. Улар Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Абишевич Назарбоев даврида шаклланган ва яқин ва дўстона муносабатлар ўрнатилган янги президент томонидан давом эттириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси