Илон Маскка Қозоғистонда завод қуриш таклиф этилди

Илон Маскка Қозоғистонда завод қуриш таклиф этилди

Америкалик бизнесмен Илон Маскка Қозоғистонда ҳайдовчисиз «Tesla» автомобиллари заводи қуриш таклиф этилди. Ўз «Twitterи» орқали Туркистон шаҳри ҳокими шундай таклиф билан чиқди. Рашид Аюпов маълум қилишича, бу таклиф қабул қилиниши эҳтимоли кам эмас. Қозоғистонликлар миллиардерларга қанчалик кўп мурожаат этса, ижобий жавоб эҳтимоли шу қадар кўп бўлади. Шаҳар ҳокими фикрича, юқори технологик завод пайдо бўлиши минтақани янги йўналишларда ривожланишга олиб келади.

Рашид Аюпов, Туркистон шаҳри ҳокими:

- Мен ўз мамлакатимнинг ватанпарвари сифатида шундай жаҳон компаниялари Қозоғистонда ишлашини истайман. Чунки бунинг натижасида ёшлар профессионаллар сифатида тобланади. Фан, энг янги технологиялар ва экспорт салоҳияти ортади. Менимча, бу жуда муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси