2022 йилнинг 10 ойи давомида Қозоғистон авиакомпаниялари салкам 9 миллион одамни манзилига етказди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга кўп. Халқаро рейсларга келсак, бугунги кунда қозоғистонликлар 29 мамлакатга тўғридан-тўғри учиши мумкин. Жорий йилда эса Алматидан Милан, Ираклион, Нячанг, Ашхобод, Сургут, Тюмень ва Новосибирскка, Астанадан Санкт-Петербургга парвоз қилиш имконияти пайдо бўлди. Бундан ташқари, Ақтау ва Чимкентдан Анқарага, Алмати ва Ақтаудан Мадинага, Астанадан Бокуга ва бошқа рейслар очилиши кутиляпти. 26 декабрдан эса Қозоғистон ва Сейшель оролларига йўналиш очилади, Покистонга бориш имкони яратилади, Ҳиндистон, Хитой ва Буюк Британияга рейслар сони ортади. Мамлакат ичида эса 57 йўналишда учиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

