Россияда 3 ойдан кўпроқ қоладиган қозоғистонликлар бармоқ изларини топшириши шарт. Бу мамлакатга келган барча хорижликлар 3 ой ичида дактилоскопик рўйхатдан ўтиши ва суратга тушиши шарт. Меҳнат қилиш учун келганларга эса бир ой вақт берилади. Бунинг учун Ички Ишлар вазирлиги ҳудудий органига ёки ваколатли ташкилотга мурожаат этиш зарур. Сўнгра барча жараёнлардан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат олинади. Бундан ташқари, Россия Федерациясига келган фуқаролар гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаслиги ва қатор юқумли касалликларга чалинмаганини исботлаши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси