Машҳур француз олими қозоқлар иқтидорига ҳавас қилди

Қозоқлар ДНКси жуда ўзига хос. Нобель Фестда сўзга чиққан машҳур француз олими Паскаль Майер таъкидлашича, миллатнинг улкан иқтидорга эгалигини Димаш Қудайберген чиқишлари, мамлакат ичида вакцина ишлаб чиқарган биохавфсизлик бўйича қозоғистонлик олим Кунсулу Закарья ва бошқалар фаолиятига қараб ҳам тушунса бўлади. Халқаро мукофот соҳиби Францияда ҳам олимлар QazVac ҳақида тасаввурга эгалигини кўрсатиб ўтди. Антивирус препарати ишлаб чиқилгани, унинг клиник синовлари олимда катта таассурот қолдирган.  «Илмий Оскар» соҳиби бугунги кунда сунъий интеллект технологиялари ҳамма ерда жорий этилаётганига эътибор қаратди.

Паскаль Майер, Ҳаёт ҳақидаги фанлар соҳасидаги ютуқлари учун халқаро мукофот соҳиби:
- Мен ҳали ўрта мактабда ўқиб юрган вақтимда сунъий интеллект билан ишлаганман. У вақтларда биз нейротармоқларни дастурлаш учун калькулятордан фойдаланганмиз. Бу - 1970-йиллар эди. Албатта, ўша вақтларда мен нейротармоқни таҳлил қила олмаслигини билганман, лекин таълим жараёнида ишлатилиши мумкин, у янги билимлар олиш учун қулай ва фойдали.

Абдумалик Сарманов таржимаси.