Мажилис депутатлари ижтимоий тадбиркорларга солиқ имтиёзлари беришни таклиф қилди. Шу жумладан, ходимларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун кетадиган харажатлар учун тўланадиганини. Қонун лойиҳасидан асосий мақсад – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чораларини мустаҳкамлаш. Депутат Екатерина Смишляеванинг айтишича, бундай фаолият учун бир қанча йилдан буён солиқда енгилликлар бор. Мазкур меъёрларнинг киритилиши солиқдан енгилликлар олиши мумкин бўлган тадбиркорлар доирасини кенгайтиради. Бундан ташқари, депутатлар ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш масаласига оид қўшимчаларни маъқуллади. Бизнес грант ёрдами, кредит ставкалари бўйича субсидия, инфратузилмалар билан таъминлаш ва инвестҳамкорлар ахтаришда ёрдам олиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, ҳужжатда тадбиркор мақоми аниқ кўрсатилган ва бу йўналишдаги бизнесменлар рўйхати тузиш мўлжалланган.
Екатерина Смышляева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Қонунчиликка мувофиқ, тадбиркор бу мақомни олиши учун рўйхатга киритилган талабларнинг бирортасига мувофиқ келиши зарур. Улар қонун лойиҳасида кўрсатилган. Масалан, бизнесмен ижтимоий заиф фуқаролар учун жами ходимлар сонидан камида 50 фоизни ташкил этувчи сифатли иш ўринлари яратиши, умумий даромадининг камида ярми аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига мўлжаллаб ишлаб чиқарган товарлар ҳисобига олиниши, ижтимоий хизматлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим ва тарбия, маданият ва спорт соҳаларида хизмат кўрсатиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси