Бразилияда 5-11 ёшли болалар эмланяпти

Бразилияда 5-11 ёшли болалар эмланяпти

Рио-де-Жанейрода «мактабда вакциналаш» акцияси бошланди, унинг доирасида 5-11 ёшдаги болалар эмланяпти. Бир кунда 100 мингдан зиёд бола коронавирусга қарши вакцина олди. Бу эса режалаштирилганидан икки марта кам. Сиёсатчилар ва тиббиётчилар COVID-19га қарши курашда вакцинанинг аҳамиятини тарғиб қилиш орқали аҳолининг бу ишда фаол қатнашишини таъминлаш ниятида. Таъкидлаш лозимки, Бразилия касалликдан энг кўп зарар кўрган давлатлар қаторига киради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, пандемия бошланганидан буён мамлакатда 600 минг кўпроқ одам коронавирусдан жон берди.

Люсинда Морено Фрейре, мактаб директори:

- Ўқувчиларимизнинг 47 фоизи бир кунда вакцина олди. Болаларимиз мактабда ўзини эркин ҳис қилиши учун бу кўрсаткични 53 фоизгача кўтариш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси