Ижтимоий соҳани молиялаштириш кенгайтирилади

Ижтимоий соҳани молиялаштириш кенгайтирилади

Хазинадан ижтимоий соҳа учун ажратилган маблағ ҳажми ортади ва барча харажатларнинг деярли ярмини ташкил қилади. Сенат 2023 йил бюджетига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади. Ҳужжатда врачлар маоши, талабалар стипендияси, абитуриентлар учун грантлар сони ошиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, коронавирус инфекциясига қарши курашни давом эттириш ва пандемия оқибатларини бартараф этишга мўлжалланган чора-тадбирларни молиялаштириш мўлжалланган. Зарур дори-дармонлар ҳажмини ошириш, тиббиёт анжомлари билан таъминлаш даражасини орттириш, шунингдек, тиббиёт масканлари учун қатор замонавий ускуналар ўрнатиш режалаштирилган. Инфратузилма лойиҳалари ва қишлоқларни модернизациялашга ҳам маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:

- «Овулим – эл бешиги" лойиҳасини молиялаштириш анча ортади. Уни рўёбга чиқариш учун 106 миллиард тенге йўлланади. Ушбу маблағ ҳисобига қўшимча иш ўринлари очиш, мингтадан зиёд ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмалари объектлари қуриш-таъмирлаш режалаштирилган. Бандлик йўл харитасини қўшимча молиялаштириш орқали 127 та инфратузилма лойиҳаси рўёбга чиқарилади. Шунингдек, 5 мингдан зиёд бизнес-лойиҳага кредит ажратилади. Аниқлик киритилган бюджет мамлакат иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий соҳада аҳвол яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатишига умид қиламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси